Dermatology-KF.uz
YangiliklarССВ: Дерматовенерология ва косметология марказида касалликларга сунъий интеллект ёрдамида ташхис қўйилмоқда

ССВ: Дерматовенерология ва косметология марказида касалликларга сунъий интеллект ёрдамида ташхис қўйилмоқда

Тиббиётда инновацион ёндашувлар муҳим. Соҳани илм-фан ютуқларисиз ривожлантириш имконсиз. Илғор диагностика ва даволаш усулларини самарали қўллаш учун эса нафақат хорижий тажрибани ўзлаштириш, балки халқаро стандартлар даражасида фаолият юритиш ҳам талаб этилади.
🏥 Бу йўналишда Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази эришаётган ютуқлар эътироф этишга арзийди.
📌 Хусусан, ўтган йили муассаса халқаро аккредитациядан ўтганлиги ҳамда марказга ISO 9001:2015 ҳамда ISO 7101:2023 халқаро сифат стандартларини жорий этганлиги муносабати билан махсус сертификатлар топширилиши жамоанинг самарали меҳнати, изланиш ва интилишларига берилган муносиб баҳо бўлди.
💬 — Марказимизда қўлланилаётган ташхис усуллари 373 тага ва муолажа усуллари эса 872 тага етди, — дейди муассаса директори Улуғбек Сабиров. — Хусусан, ўтган йили сунъий интеллект ёрдамида турли хил тери касалликларини кенг тармоқли дерматоскопия (FotoFinder) усулида диагностика ва мониторинг қилиш йўлга қўйилди.
🔬 Сурункали тери касалликлари ташхисотида терининг юқори частотали ультратовуш текширувини татбиқ қилишга эришдик. Терининг пуфакли дерматозларида билвосита иммунофлюоресценция усули ўзлаштирилди.
🟣 Тери ости ёғ бирикмалари ҳосил бўлиши билан кечувчи тери нуқсонларини даволашда CLATUU криолиполиз технологияси, терининг инволютив ўзгаришларини бартараф қилиш ва яшартиришда имплантат-биостимулятор усули амалиётга жорий қилинди.
✅ Шунингдек, марказда илк бор наноёғ ва стромал-васкуляр фракциялар (SVF) ҳамда мезинхемиал ўзак ҳужайралар (ADSCs) орқали тери ва тери ости ёғ тўқималари нуқсонларини бартараф қилиш каби энг ноёб амалиётлар йўлга қўйилди.
➡️ Қолаверса, Ўрта Осиёда биринчи марта пўрсилдоқ яра касаллигида моноклонал антитаналар ва иммуноглобулинлар ёрдамида беморлардаги хасталикни деярли бутунлай даволашга эришиш амалиёти ҳамда ўсма тўқималарини қаватма-қават олиб ташлаш усулидан фойдаланишга киришилди. Бундай мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин.
📊 Умуман, 2024 йил давомида 406 нафар беморда теридаги ҳосилаларни сунъий интелект ёрдамида ташхислаш, 343 нафарининг теридасиги нуқсон ва ҳосилаларни юқори частотали ультратовуш текширув аппаратида баҳолаш амалга оширилди.
📈 Пуфакли дерматозларни таққослаш мақсадида 372 нафар беморда билвосита иммунофлюоресценция текшируви, чаноқ аъзолари хасталикларига чалинган 60 нафар беморда юқори интенсив йўналтирилган электромагнит технология ёрдамида муолажа ўтказилди.
🟢 117 нафар беморда ноинвазив усулда ортиқча ёғларни криолиполиз технологиялари ёрдамида олиб ташлаш бўйича юқори технологик ташхислаш ва даволаш амалиётлари бажарилди.
📍 Ўз навбатида, марказ ва унинг ҳудудий филиалларида АҚШ, Буюк Британия, Озарбайжон, Россия, Украина каби қатор давлатлардан ташриф буюрган хорижий мутахассислар иштирокида ноёб қўшма амалиётлар ўтказилди.
‼️ Айни пайтда марказ мутасаддилари юқори технологик диагностика ва муолажа усулларини янада кўпайтириш ҳамда қуйига тушган ҳолда уларни вилоятлар ва туман(шаҳар)лар даражасида кенг татбиқ этиш, бунинг учун ҳар бир вилоятдан 2 та туманни намунавий ҳудудга айлантириш устида иш олиб борилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

Respublika ixtisoslashtirilgan dermatologiya venerologiya va kosmetologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi Qashqadaryo filialining rasmiy veb saytiga xush kelibsiz.

Ish vaqti

Du – Juma: 08:00 dan 18:00 gacha.
Shanba: 09:00 dan 14:00 gacha
Yakshanba: Dam olish

Qarshi shahar, Islom Karimov ko’chasi 413-uy

Ulashish: