Dermatology-KF.uz
YangiliklarССВ: Марказий Осиё мутахассислари Лондонда наркология бўйича тажриба алмашди

ССВ: Марказий Осиё мутахассислари Лондонда наркология бўйича тажриба алмашди

Cоғлиқни сақлаш вазири ўринбосари У.Сабиров бошчилигидаги делегация Буюк Британияда “Treatnet II” глобал дастури доирасида “Гиёҳвандликни даволаш ва унинг саломатликка салбий таъсири” мавзусидаги мулоқотларда иштирок этди.

Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон вакиллари қатнашган тадбирда гиёҳвандликка қарши курашиш хизматлари сифати ва самарадорлигини бошқариш бўйича Буюк Британия тажрибаcи, шунингдек, клиник хавфсизлик талаблари асосида даволаш масалалари ҳақида сўз борди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари Лондондаги тегишли ташкилотлар билан гиёҳванд моддалар бўйича икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

Respublika ixtisoslashtirilgan dermatologiya venerologiya va kosmetologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi Qashqadaryo filialining rasmiy veb saytiga xush kelibsiz.

Ish vaqti

Du – Juma: 08:00 dan 18:00 gacha.
Shanba: 09:00 dan 14:00 gacha
Yakshanba: Dam olish

Qarshi shahar, Islom Karimov ko’chasi 413-uy

Ulashish: